To'g'ridan-to'g'ri shartnomalar
Барча ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи хўжалик юритувчи субъектларга
До окончания осталось:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.02.2020 йилдаги ПК-4592 - сонли "Ўзбекистон Республикасида гематология ва трансфузиология хизматларини ривожлантириш ҳамда онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган шахсларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари" тўғрисидаги қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Ozmedimpeks" MЧЖ томонидан Гематология маркази учун марказлаштирилган дори воситалари бозорини маркетинг тадқиқоти ўтказилмоқда.
Шу муносабат билан Сиздан, 2023 йил 19 сентябр куни соат 18:00 га қадар pp4592pz@uzmedimpex.uz электрон манзилига (бошқа электрон почта манзилига юборилган таклифлар кўриб чиқилмайди) 3-иловага мувофиқ нархлари кўрсатган ҳолда тижорат таклифини юборишингизни сўраймиз. 1-иловада йиллик эҳтиёж, доза, харид учун миқдор ва бир бирликнинг бошланғич нархи, 2-иловада сотиб олиш режалаштирилган дори воситалари бўйича техник топшириқ кўрсатилган.