To'g'ridan-to'g'ri shartnomalar

Барча ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи хўжалик юритувчи субъектларга

До окончания осталось:

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.03.2019 йилдаги ВМҚ-185-сонли "Буйрак ва жигар трансплантацияси ўтказилган беморларни дори воситалари билан  таъминлаш" бўйича қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Ozmedimpeks" MЧЖ томонидан марказлаштирилган иммуносупрессив дори воситалари харид қилинишини эълон қилади.

 

1-иловада дори воситасининг номи, харид сони, дозаси, 2-иловада сотиб олиш режалаштирилган дори воситалари бўйича техник топшириқ кўрсатилган. Товарларнинг техник бахолашни амалга ошириш учун сиздан тижорат таклифингизни техник мувофиқлиқ жадвали асосида, ҳар бир аниқ параметрларни тўлдириб зарур материаллар билан (рўйхатдан ўтказганлик хақида гувоҳнома, сертификат ва.бош) тақдим этишингизни сўраймиз.

 

            Ғолиб, эксперт гуруҳи (бенефициарлар) томонидан иштирокчиларнинг 3-илова асосида тақдим этган таклифларини техник баҳолаш ва нарх таклифни кўриб чиқиши йўли билан аниқланади. Тижорат таклифида таклиф қилинган нарх АҚШ доллари ёки Евро пул бирлигида берилган нархлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича таклифнинг бериш муддати тугаши санасидаги миллий валютага (сўмга) нисбатан аниқланади.

 

Ишлаб чиқарувчи бўлмаган ишлаб чиқарувчиларнинг ваколатли дистрибюторлари ишлаб чиқарувчидан рухсатнома (авторизация) ёки расмий келишув ҳатини 4-иловага мувофиқ тақдим этишлари керак. Зарур ҳолларда “O’zmedimpeks” МЧЖ ҳужжатнинг ҳақиқийлиги тўғрисида сўров юбориши мумкин.

 

            Етказиб бериш шартлари: ойма-ой кўринишда тақдим этиш маҳаллий етказиб берувчилар учун – DDP, яъни,  харидорнинг Тошкент шаҳридаги омборигача, хорижий етказиб берувчилар учун - DAP - Тошкент.

 

Тўлов шартлари: маҳаллий етказиб берувчилар учун – 15% олдиндан тўлов, қолган - 85% товарлар тўлиқ қабул қилингандан сўнг, хорижий етказиб берувчилар учун – 100% хужжатли қайтиб олинмайдиган аккредитивли тўлов.

 

            Шу билан бирга, танлов иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 июндаги 185-сонли қарори низомига мувофиқ фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун тегишли лицензия эга бўлиши ва тақдим этиши кераклигини ҳисобга олиши керак, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини улгурчи сотиш ва сақлаш қоидаларига мувофиқ, шунингдек ушбу низомга кўра таклиф этилаётган дори воситасининг қиймати, воситачилар сонидан қатъий назар, харид нархининг 15% дан (импорт қилувчилар учун) ва сотиш нархининг 15% дан (маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун) ва референт нархидан ошмаслиги керак.

 

            Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.04.2022 йилдаги 149-сонли қарорига мувофиқ дори воситаларини рақамли ёриқлаш (сана матритсаси коди, QR) учун жавобгарлик  “Дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарорига асосан давлат хариди иштирокчисига ва дори воситасини ишлаб чиқарувчисига юклатилган.

 

            Маҳаллий ишлаб чиқарувчининг дори воситалари Ўзбекистон Республикасининг назорат қилувчи органида рўйхатдан ўтган бўлиши, ишлаб чиқарувчиси ишлаб чиқариш жойи учун амалдаги миллий GMP сертификатига эга бўлиши керак.

 

              Шунингдек, фармацевтика маҳсулотларини улгуржи савдоси билан шуғулланувчи барча корхоналар зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP) мувофиқлик сертификатига эга бўлиши керак.

 

            Шартнома тузилган тақдирда, ғолиб компания 5 иш куни ичида ўз таклифини депозит шаклида таъминлашни кафолатлаш, шартнома кучга киргунга қадар "O’zmedimpeks" МЧЖнинг банк ҳисоб рақамига шартнома умумий суммасининг 2% миқдорида закалат маблағини ўтказиш орқали амалга ошириши керак. Ўтказилган закалат суммаси шартнома бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилгандан сўнг ғолиб иштиркочига қайтарилади. Ғолиб иштирокчи томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаган (шу жумладан бажаришни рад этган) тақдирда, закалат суммаси харидорда қолади.

 

Илова қилинган ҳужжатлар тўплами  2023 йил 11 август куни соат 18:00 га (UTС+05:00)  қадар pkm185pz@uzmedimpex.uz электрон манзилига (бошқа электрон почта манзилига юборилган таклифлар кўриб чиқилмайди) алоҳида қуйидаги хужжатлардан иборат бўлган ҳолда юборилиши шарт:

 

- номи, халқаро номи, дозаси, эхтиёжи, бошланғич нархи 1-иловага мувофиқ;

 

- техник топшириқ билан солиштириш 2-иловага мувофиқ;

 

- нархи кўрсатилган тижорат таклифи 3-иловага мувофиқ;

 

- авторизация ёки маҳсулот ишлаб чиқарувчиси билан келишув 4-иловага мувофиқ.

 

- қисқа муддатда етказиб бериш шарти билан.

 

- етказиб бериш ойма-ой кўринишда.

Приложении №1   Приложении №2    Приложении №3     Приложении №4

 

Актуальные заявки

Наши партнеры