To'g'ridan-to'g'ri shartnomalar

Барча ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи хўжалик юритувчи субъектларга

До окончания осталось:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июльдаги "Ўзбекистон Республикаси аҳолисига нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3846-сонли қарорига ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 15 ноябр 03-24/26755 – сон кўрсатма хатига асосан қиска муддатларда дезинфиктант хариди кўзда тутилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ишчи органи -"O’zmedimpeks" MЧЖ томонидан лимон кислотаси ва цитостерил харид қилинишини эълон қилади.

1-иловада йиллик эҳтиёж, тиббий буюм воситаси шакли, харид учун миқдор ва бир бирликнинг бошланғич нархи, 2-иловада сотиб олиш режалаштирилган тиббий буюм воситаси бўйича техник топшириқ кўрсатилган. Товарларни техник баҳолашни амалга ошириш учун сиздан тижорат таклифингизни техник мувофиқлиқ жадвали асосида, ҳар бир аниқ параметрларни тўлдириб, зарур материаллар билан (рўйхатдан ўтказганлик ҳақида гувоҳнома, сертификат ва.бошқ.) тақдим этишингизни сўраймиз.

           Ғолиб, эксперт гуруҳи (бенефициарлар) томонидан иштирокчиларнинг 3-илова асосида тақдим этган таклифларини техник баҳолаш ва нарх таклифини кўриб чиқиши йўли билан аниқланади. Тижорат таклифида таклиф қилинган нарх бошланғич нархдан ошмаслиги керак, бунда АҚШ доллари ёки Евро пул бирлигида берилган нархлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича таклифнинг бериш муддати тугаши санасидаги миллий валютага (сўмга) нисбатан аниқланади.

Ишлаб чиқарувчи бўлмаган ишлаб чиқарувчиларнинг ваколатли дистрибюторлари ишлаб чиқарувчидан рухсатнома (авторизация) ёки расмий келишув хатини 4-иловага мувофиқ тақдим этишлари керак. Зарур ҳолларда “O’zmedimpeks” МЧЖ ҳужжатнинг ҳақиқийлиги тўғрисида сўров юбориши мумкин.

           Етказиб бериш шартлари: маҳаллий етказиб берувчилар учун – DDP, яъни,  харидорнинг Тошкент шаҳридаги омборигача, хорижий етказиб берувчилар учун - DAP - Тошкент.

Тўлов шартлари: маҳаллий етказиб берувчиларга Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда, хорижий етказиб берувчилар учун – 100% ҳужжатли қайтиб олинмайдиган аккредитивли тўлов.

           Шу билан бирга, танлов иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 июндаги 185-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун тегишли лицензияга эга бўлиши ва тақдим этиши кераклигини ҳисобга олиши керак, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи сотиш ва сақлаш қоидаларига мувофиқ, шунингдек, ушбу Низомга кўра таклиф этилаётган тиббий буюм воситасининг қиймати, воситачилар сонидан қатъий назар, харид нархининг 15% дан (импорт қилувчилар учун) ва сотиш нархининг 15% дан (маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун) ошмаслиги керак.

           Агар тиббий буюм воситаси маркировкалаш мажбурий бўлган тиббий буюм воситаси ҳисобланса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.04.2022 йилдаги 149-сонли қарорига мувофиқ, тиббий буюмларни рақамли ёриқлаш (сана матрицаси коди, QR) учун жавобгарлик “Дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарорига асосан давлат хариди иштирокчисига ва тиббий буюм воситасини ишлаб чиқарувчисига юклатилган.

           Шунингдек, фармацевтика маҳсулотларини улгуржи савдоси билан шуғулланувчи барча корхоналар зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP) мувофиқлик сертификатига эга бўлиши ва ушбу сертификатни ҳамда ISO 9001, ISO 13485 ишлаб чиқариш стандартларига мувофиқлиги бўйича сертификатларни тақдим этиши керак.

           Шартнома тузилган тақдирда, ғолиб компания 5 иш куни ичида ўз таклифини депозит шаклида таъминлашни кафолатлаш, шартнома кучга киргунга қадар "O’zmedimpeks" МЧЖнинг банк ҳисоб рақамига шартнома умумий суммасининг 2% миқдорида закалат маблағини ўтказиш орқали амалга ошириши керак. Ўтказилган закалат суммаси шартнома бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилгандан сўнг ғолиб иштиркочига қайтарилади. Ғолиб иштирокчи томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаган (шу жумладан бажаришни рад этган) тақдирда, закалат суммаси харидорда қолади.

Илова қилинган ҳужжатлар тўплами  2023 йил 23 ноябр куни соат 18:00 га қадар (UTС+05:00) pp3846pz@uzmedimpex.uz (бошқа электрон манзилга юборилган таклифлар кўриб чиқилмайди) электрон манзилига алоҳида қуйидаги ҳужжатлардан иборат бўлган ҳолда юборилиши шарт:

- номи, шакли, эҳтиёжи, бошланғич нархи 1-иловага мувофиқ;

- техник топшириқ билан солиштириш 2-иловага мувофиқ;

- нархи кўрсатилган тижорат таклифи 3-иловага мувофиқ;

- авторизация ёки маҳсулот ишлаб чиқарувчиси билан келишув 4-иловага мувофиқ.

Приложении №1   Приложении №2    Приложении №3    Приложении №4

Актуальные заявки

Наши партнеры