To'g'ridan-to'g'ri shartnomalar
Барча ишлаб чиқарувчи ва етказиб ерувчи хўжалик юритувчи субъектларга
До окончания осталось:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.05.2022.йилдаги ПК-243-сонли "Айрим долзарб вирусли инфекциялар тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори ижроси юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий буюлар харид қилишни амалга ошириш мақсадида, ишчи орган "Ozmedimpeks" MЧЖ томонидан беморларни даволаш учун экспресс тестлар, реагент ва реактивлар харид қилинишини эълон қилади.
1-иловада йиллик эҳтиёж, харид учун миқдор ва бир бирликнинг бошланғич нархи, 2-иловада сотиб олиш режалаштирилган тиббий буюмлар бўйича техник топшириқ кўрсатилган. Товарларнинг техник бахолашни амалга ошириш учун сиздан тижорат таклифингизни техник мувофиқлиқ жадвали асосида, ҳар бир аниқ параметрларни тўлдириб зарур материаллар билан (рўйхатдан ўтказганлик хақида гувоҳнома, сертификат ва.бош) тақдим этишингизни сўраймиз.
Ғолиб, эксперт гуруҳи (бенефициарлар) томонидан иштирокчиларнинг 3-илова асосида тақдим этган таклифларини техник баҳолаш ва нарх таклифни кўриб чиқиши йўли билан аниқланади. Тижорат таклифида таклиф қилинган нарх бошланғич нархдан ошмаслиги керак, бунда АҚШ доллари ёки Евро пул бирлигида берилган нархлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича таклифнинг бериш муддати тугаши санасидаги миллий валютага (сўмга) нисбатан аниқланади.
Ишлаб чиқарувчи бўлмаган ишлаб чиқарувчиларнинг ваколатли дистрибюторлари ишлаб чиқарувчидан рухсатнома (авторизация) ёки расмий келишув ҳатини 4-иловага мувофиқ тақдим этишлари керак. Зарур ҳолларда “O’zmedimpeks” МЧЖ ҳужжатнинг ҳақиқийлиги тўғрисида сўров юбориши мумкин.
Етказиб бериш шартлари: маҳаллий етказиб берувчилар учун – DDP, яъни, харидорнинг Тошкент шаҳридаги омборигача, хорижий етказиб берувчилар учун - DAP - Тошкент.
Тўлов шартлари: маҳаллий етказиб берувчилар учун – 15% олдиндан тўлов, қолган - 85% товарлар тўлиқ қабул қилингандан сўнг, хорижий етказиб берувчилар учун – 100% хужжатли қайтиб олинмайдиган аккредитивли тўлов.
Шу билан бирга, танлов иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 июндаги 185-сонли қарори низомига мувофиқ фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун тегишли лицензия эга бўлиши ва тақдим этиши кераклигини ҳисобга олиши керак, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини улгурчи сотиш ва сақлаш қоидаларига мувофиқ, шунингдек ушбу низомга кўра таклиф этилаётган дори воситасининг қиймати, воситачилар сонидан қатъий назар, харид нархининг 15% дан (импорт қилувчилар учун) ва сотиш нархининг 15% дан (маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун) ва референт нархидан ошмаслиги керак.
Агар тиббий буюм воситаси маркировкалаш мажбурий бўлган тиббий буюм воситаси ҳисобланса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.04.2022 йилдаги 149-сонли қарорига мувофиқ, тиббий буюмларни рақамли ёриқлаш (сана матрицаси коди, QR) учун жавобгарлик “Дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарорига асосан давлат хариди иштирокчисига ва тиббий буюм воситасини ишлаб чиқарувчисига юклатилган.
Шунингдек, фармацевтика маҳсулотларини улгуржи савдоси билан шуғулланувчи барча корхоналар зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP) мувофиқлик сертификатига эга бўлиши ва ушбу сертификатни ҳамда ISO 9001, ISO 13485 ишлаб чиқариш стандартларига мувофиқлиги бўйича сертификатларни тақдим этиши керак.
Шартнома тузилган тақдирда, ғолиб компания 5 иш куни ичида ўз таклифини депозит шаклида таъминлашни кафолатлаш, шартнома кучга киргунга қадар "O’zmedimpeks" МЧЖнинг банк ҳисоб рақамига шартнома умумий суммасининг 2% миқдорида закалат маблағини ўтказиш орқали амалга ошириши керак. Ўтказилган закалат суммаси шартнома бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилгандан сўнг ғолиб иштиркочига қайтарилади. Ғолиб иштирокчи томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаган (шу жумладан бажаришни рад этган) тақдирда, закалат суммаси харидорда қолади.
Илова қилинган ҳужжатлар тўплами 2023 йил 12 май куни соат 18:00га (UTC +05:00) қадар pp243pz@uzmedimpex.uz электрон манзилига алоҳида қуйидаги хужжатлардан иборат бўлган ҳолда юборилиши шарт:
- номи, халқаро номи, дозаси, эхтиёжи, бошланғич нархи 1-иловага мувофиқ;
- техник топшириқ билан солиштириш 2-иловага мувофиқ;
- нархи кўрсатилган тижорат таклифи 3-иловага мувофиқ;
- авторизация ёки маҳсулот ишлаб чиқарувчиси билан келишув 4-иловага мувофиқ.
Приложении №1 Приложении №2 Приложении №3 Приложении №4
Т/Р |
Номи |
Етказиб берувчи номи |
1 |
Гепатитнинг «В» турини скрининг текширувидан ўтказиш учун экспресс тест |
ООО "INSEP" |
2 |
Гепатитнинг «С» турини скрининг текширувидан ўтказиш учун экспресс тест |
ООО "Medbioline" |
3 |
Вирусли гепатит “С” аниқланган аҳолини текшириш учун РНК ни экстракцияси ва амплификация учун ПЗР |
ООО "Medbioline" |
4 |
Гепатит В ва С аниқланган беморларда жигар фибрози ва гепатоцеллюляр карциномани эрта ташхислаш учун АФП тўплами |
ООО "INSEP" |
5 |
Гепатит В ва С аниқланган беморларда жигар фибрози ва гепатоцеллюляр карциномани эрта ташхислаш учун PIVKA тўплами |
ООО "Biomedstar" |
6 |
Вирусли гепатитнинг «В» тури аниқланган беморларда HBsAg(вирус антигени)ни миқдорий аниқлаш мақсадида жами 46 минг тест тўплами |
ООО "Medbioline" |