Барча ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи хўжалик юритувчи субъектларга
1-иловада харид учун эҳтиёж ва бир бирликнинг бошланғич нархи, 2-иловада сотиб олиш режалаштирилган тиббий техника ва бошқа жиҳозлар техник топшириғи кўрсатилган. Товарларнинг техник малакасини амалга ошириш учун сиздан тижорат таклифингизни техник мувофиқлиқ жадвали 8-илова асосида тўлдириб, ҳар бир аниқ параметерларни қўллаб-қувватловчи материаллар (йўриқнома, каталоглар, брошюралар ва бошқалар)ни тақдим этишингизни сўраймиз.
Ғолиб Бенефициарлар томонидан иштирокчиларнинг тақдим этган таклифларини техник баҳолаши ва 3-иловада келтирилган нарх таклифни кўриб чиқиши йўли билан аниқланади. Тижорат таклифида таклиф қилинган нарх бошланғич нархдан ошмаслиги керак, бунда АҚШ доллари ёки Евро пул бирлигида берилган нархлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича таклифнинг тугаши санасидаги миллий валютага (сўмга) нисбатан аниқланади.
Ишлаб чиқарувчи бўлмаган ишлаб чиқарувчиларнинг ваколатли дистрибюторлари ишлаб чиқарувчидан 4-иловага муофиқ рухсатнома ёки расмий келишув ҳужжатини тақдим этишлари керак. Зарур ҳолларда "Ozmedimpeks" ДМ ҳужжатнинг ҳақиқийлиги тўғрисида сўров юбориши мумкин.
Етказиб бериш шартлари: маҳаллий етказиб берувчилар учун – DDP, яъни, харидорнинг Тошкент шаҳридаги омбори, хорижий етказиб берувчилар учун - DAP - Тошкент.
Тўлов шартлари: маҳаллий етказиб берувчиларга Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда, хорижий етказиб берувчилар учун – 100% аккредитивли тўлов.
Шу билан бирга, танлов иштирокчилари техник топшириқда кўрсатилган мувофиқлик сертификатларини тақдим этишлари шарт.
Танловда қатнашиш учун танлов муддати тугагунга қадар иштирокчи ўз таклифини қайтариб олмаслик кафолатини таъминлаш мақсадида, "O’zmedimpeks" давлат муассасасининг банкдаги ҳисоб рақамига ғолиб аниқлангунга қадар таклиф этилаётган тиббий буюмнинг эълон қилинган умумий харид суммасининг 5% миқдорида закалат ўтказиши шарт. Закалат ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмаган иштирокчиларнинг таклифлари кўриб чиқилмайди. (6-илова закалат шартномаси)
Танлов ўтказиш натижасига кўра, ғолиб аниқлангандан сўнг, ғолиб иштирокчи томонидан ўтказилган закалат суммаси шартнома бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилгандан сўнг ғолиб иштиркочига қайтарилади. Ғолиб иштирокчи томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаган (шу жумладан бажаришни рад этган) тақдирда, закалат суммаси қайтарилмайди, шартнома шартларини бажарилмаганлик учун белгиланган жарималарни ундиришда ушбу суммадан ҳам ундирилади.
Танловнинг ғолиби (хорижий иштирокчи бўлган холатда) томонидан товарларни етказиб беришда ва товарларни Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари томонидан синовдан ўтказиш зарурати туғилганда, ғолиб шартнома бўйича мажбуриятларни камайтирмаган ҳолда, қўшимча талаб қилинадиган миқдордаги товарларни (норматив ҳужжатга мувофиқ) сертификатлаш синови учун етказиб бериши керак. Бунда сертификатлаштириш органи томонидан етказиб берилган партиядан намуна олиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилади.
Ғолиб бўлмаган иштирокчиларнинг закалат суммалари Харид комиссиясининг ғолиб аниқлаш хақидаги қарори чиқганидан сўнг 10 банк иш куни ичида қайтарилади.
Таклифларни илова қилинадиган ҳужжатлар асосида 2024 йил 14 ноябрь куни соат 18:00га (Тошкент вақти билан) қадар 714_2024@uzmedimpex.uz электрон манзилга юборилиши керак. Бошқа электрон почтага юборилган, кечиктириб тақдим этилган ёки қоғозда тақдим этилган таклиф бўйича ҳужжатлар инобатга олинмайди.
Илова қилинадиган ҳужжатлар қуйидаги:
- 1-илова (дори воситаси ва тиббий буюм номи, эҳтиёжи, халқаро номи);
- 2-илова (техник топшириқ бўйича таққослама жадвал, етказиб бериш муддати ва шартлари);
- 3-илова (тижорат таклифи нархлар кўрсатилган ҳолда);
- 4-илова (ишлаб чиқарувчидан рухсатнома (авторизация) ёки расмий келишув ҳужжати);
- 5-илова (иштирокчи тўғрисидаги маълумотлар тегишли орган томонидан тасдиқланган ёки очиқ манбаларга ҳавола);
- 6-илова (закалат шартномаси);
- 7-илова (кафолат хати);
- 8-илова (техник кўрсаткичлар таққослама жадвали)
- иштирокчининг ваколатли органларда рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома ёки бошқа ҳужжат;
- ISO 9001 ёки ISO 13485 ёки СЕ мувофиқлик сертификатлари;
- ваколатли орган томонидан солиқлар ва йиғимларни тўлаш бўйича муддати ўтган қарздорликнинг йўқлиги тўғрисидаги маълумотлар;
- Тиббий ускуна ва жиҳозни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМдан рўйхатдан ўтказилганлиги (агар рўйхатдан ўтказиш талаб этиладиган бўлса) тўғрисида гувоҳнома ёки кафолат хати;
- сервис хизматини кўрсатувчи маркази борлиги тўғрисида (номи, манзили ва бошқа реквизитлари кўрсатилган ҳолда) кафолат хати;
- Закалат суммаси ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар.